Раъно Ярашева Ёдгор Саъдиев билан турмуш қурдими?
Бир неча ҳафтадан буён санъат шинавандалари орасида «Актриса Раъно Ярашева ҳожи она бўлгач, санъатни тарк этибди. Энди киноларда ўйнамас экан», «Раъно Ярашева ва актёр Ёдгор Саъдиевнинг тўйи бўлибди» каби миш-мишлар кенг тарқалиб, муҳокамалар бўлаётгани кўпчиликка маълум. Журналист Миролим Исажонов Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева билан боғланиб, ушбу гап-сўзлар қанчалик рост эканлигига ойдинлик киритди, деб ёзмоқда «Daryo.uz» нашри.
«Хабарингиз бор, шу йилнинг февраль ойида Умра зиёратига бориб келдим. Турли тадбирлар, ижодий кечаларга рўмол ўраб бораётганимни ‘ҳазм’ қилолмаётганлар ҳам бор экан. Санъатни тарк этганим йўқ. Бундай ниятим мавжуд ҳам эмас. Театрда бир қанча саҳна асарларида иштирок этяпман. Аммо кинофильмларга ҳалигача таклифлар бўлмади. Менга маъқул келадиган сценарийлар қўлимга тушса, бажонидил рози бўламан.
Очиғи, Ёдгор ака билан оила қурганимиз ҳақидаги гапларни эшитиб, ажабландим. Бир неча кундан бери шу сўзлардан бохабар бўлган содда мухлисларим қўнғироқ қилиб, табриклашяпти ҳам. Ёдгор Саъдиев билан ака-сингилдекмиз, ҳамкасбмиз холос. Орамизда бундай бўлмағур миш-мишларни келтириб чиқарадиган ҳеч қандай асос йўқ. Кимларнингдир номини қора қилиб, бўхтон тарқатадиганлар бу орқали нималарга эришар экан, хайронман. Бу каби инсонларга Яратгандан фақатгина инсоф сўрайман», — дейди актриса.
Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди
Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Айни вақтда театр жамоаси билан йиғилиш ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Ёдгор Саъдиевни Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимига тайинланганини эълон қилди», — дейилади вазирлик хабарида.
Маълумотларга кўра, Ўзбек миллий академик драма театри директори Фатҳулла Маъсудовнинг вафотидан сўнг директор вазифасини вақтинча актёр Асатилла Набиев бажараётган эди.
Маълумот учун, Ўзбек миллий академик драма театри рэпертуаридаги спектакллар намойиши 31 октябрдан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ёдгор Саъдиев 1946 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтини тамомлаган. Фаолиятини Ўзбек миллий академик драма театрида бошлаган. У «Қароқчилар», «Уйланиш», «Бой ила хизматчи», «Юлдузли тунлар», «Алишер Навоий», «Келинлар қўзғолони» каби 60дан ортиқ спектаклларда роллар ижро этган. Шу билан бирга, Тоҳир Маликнинг «Шайтанат» асари асосида суратга олинган сериалдаги ижроси ҳам томошабинлар меҳрини қозонган.
Актёр 1998 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонига билан тақдирланган.
Ёдгор Саъдиев возглавил Узбекский национальный академический драматический театр
Узбекистан, Ташкент – АН Podrobno.uz. Известный актер и режиссер Ёдгор Саъдиев возглавил Узбекский национальный академический драматический театр, сообщает корреспондент Podrobno.uz со ссылкой на данные Минкультуры.
Ёдгор Саъдиев родился в Ташкенте в 1946 году. После окончания средней школы, поступил в Ташкентский государственный театрально-художественный институт имени Островского, который окончил в 1971 году.
С 1968 по 1998 годы работал актёром в Узбекском государственном академическом театре драмы имени Хамзы. В 1998 году был назначен на пост художественного руководителя студии Qalqon (Щит) при Министерстве внутренних дел. В 2012 году Сагдиев вновь вернулся в театр имени Хамзы.
Являясь ведущим актёром театра, Сагдиев сыграл более 60 ролей. Он также известен своими ролями в таких фильмах, как «Шайтанат – царство бесов», «Горечь падения», «Стена дьявола», «Кровинушка» и другим.
Помимо актёрской работы, Сагдиев – режиссёр художественного фильма «Стена дьявола» (2008), режиссёр и продюсер фильма «Шайтанат – царство бесов» (1998). Среди режиссёрских театральных работ – спектакли «Доверчивые женщины», «Ночной гость», «Жизнь за дверью».
Как актёр дубляжа принял участие в озвучивании около 700 фильмов.
Является народным артистом Узбекистана и заслуженным артистом Узбекской ССР, обладатель Государственной премии УзССР.
Ёдгор Саъдиев 73 ёшни қаршилади
Ёдгор Саъдиев халқ орасида катта обрў-эътиборга эга актёрлардан бири. У 1946 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтини тамомлаган. Фаолиятини Ўзбек миллий академик драма театрида бошлаган Ёдгор Саъдиев бугунги кунда ҳам мазкур театр саҳнасида фаолият юритиб, ёшларга ўрнак бўлиб келмоқда.
1946 йил Тошкентда, санъаткорлар оиласида таваллуд топган Ёдгор Саъдиев болалигидан ҳам санъатга, ҳам спортга ҳавасманд бўлиб вояга етди. “Пахтакор” футбол жамоасида дарвозабон бўлиб кўзга тушган Ёдгор Саъдиев спортчиларга хос баъзи муаммолар сабаб футболдан кетади.
Актёр 1971 йилда ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тугатиб, Ўзбек миллий академик драма театрининг ёш актёлари қаторидан жой олади. Отахон театрнинг устоз актёрлари назарига тушган Ёдгор Саъдиев эпизод ролларда узоқ қолиб кетгани йўқ. “Қароқчилар”, “Уйланиш”, “Бой ила хизматчи”, “Юлдузли тунлар”, “Алишер Навоий”, “Келинлар қўзғалони” каби спектаклларда 60дан зиёд эсдақоларли роллар ижро этди.
Театр саҳнасида омади чопган Ёдгор Саъдиевга кино ҳам бегона бўлмади. “Дилбарим”, “Минорхўрлик Жўра овчи”, “Енгилмас”, “Ўн уч терак кўчаси”, “Қизил қумлар” номли фильмлар бугун ТВларда эфирга узатилмасада, уларни кекса томошабинлар яхши эслашади.
Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиевнинг ижодида “Шайнанат” сериали жуда катта ўрин тутади. Таъбир жоиз бўлса, актёр неча йилларким халқ кўз ўнгида Асадбек бўлиб яшаб келмоқда. Бу ҳам бўлса, унинг ўз ролини ишонарли ва қойилмақом қилиб ижро этганидан далолат. 1998 йилда суратга олинган “Шайтанат” сериали ҳалигача томошабинларнинг тилидан тушмай келяпти.
45 йиллик ижодий фаолиятга эга бўлган актёр 1998 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қошидаги “Қалқон” студиясига раҳбарлик қилиб келмоқда. Актёр ўтган йилларда яна театрга қайтди. Ёдгор Саъдиевнинг мухлислари уни Ўзбек миллий академик драма театри саҳнасида “Имон” спектакли билан кутиб олишди. Ҳам ҳаётий, ҳам ижодий тажрибага эга бўлган актёрни ҳаёт кўп синовлардан ўтказди. Тоблади, бардошини элаклади. Саъдиевдаги салобат, нигоҳларидаги чақин, овозидаги виқор ўз-ўзидан пайдо бўлгани йўқ ёки бу шунчаки актёрлик маҳорати эмас. Бу тақдирнинг паст-баландини кўрган, гоҳ аччиқ, гоҳ ширин инъомларини тотган инсоннинг ҳаётий қиёфаси.
Ёдгор Саъдиевнинг театр ва кино соҳасида кўп йиллик ижоди ҳукумат томонидан эътиборга олиниб, 1989 йилда Республика Давлат мукофотиига лойиқ топилди. 1998 йилда Ўзбекистон халқ артистиунвонига сазовор бўлди. 2005 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.
Ёдгар Сагдиев
| Ёдгор Хабибович Сагдиев | |
|---|---|
| узб. Yodgor Habibovich Sa’diev | |
| Имя при рождении | Ёдгор Хабибович Сагдиев |
| Дата рождения | 12 июня 1946 ( 1946-06-12 ) (75 лет) |
| Место рождения | Ташкент, Узбекская ССР, СССР |
| Гражданство | |
| Профессия | |






